Бугун "Мадад" Нодавлат нотижорат ташкилоти ва Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий Ассоциацияси ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан асосий мақсад – ташкилотларимиз ўртасидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш ва ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.
Суҳбат чоғида "Мадад" ННТнинг аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқароларга бепул юридик ёрдамлар кўрсатиш борасидаги салмоқли ишлари алоҳида эътироф этилди.
Ассоциация томонидан эса ННТларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш борасидаги ижобий ишлар ҳақида сўз борди.