Тренингнинг мақсади — агентлик ходимларини коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари билан таништириш, уларда соғлом ҳуқуқий онг ва масъулиятни шакллантириш.
Дастур доирасида “Коррупция тушунчаси ва унинг турлари”, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуннинг асосий нормалари, Давлат хизматчилари учун этик қоидалар, Коррупция хавфларини олдини олиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбирда интерактив савол-жавоблар, реал вазиятлар таҳлили ва гуруҳ ишлари ҳам ташкил этилди. Бу иштирокчиларга мавзуни чуқурроқ англаш имконини берди.
Тадбир иштирокчиларига мавзуга оид буклетлар тарқатилди, шунингдек келгусида ҳам турли ҳуқуқий йўналишларда ижтимоий буюртмалар асосида соҳа ходимлари ҳамда кенг аҳоли қатламини фармацевтика соҳасига оид қонунчилик билан яқиндан таништириб боришга келишиб олинди.