Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (359-сон, 02.07.2026 й.) билан “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб кириш, олиб чиқиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Низом гиёҳвандлик воситалари ва психотроп устидан давлат назорати чораларини кучайтириш мақсадида уларни Ўзбекистонга олиб кириш ва Ўзбекистондан олиб чиқишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни (сертификат) бериш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, сертификатдан фақат 1 марта фойдаланилади ва унинг амал қилиш муддати 1 йилни ташкил қилади.

Гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш, олиб чиқишга рухсат бериш учун сертификат олиш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

► ариза берувчида гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги;

► гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш ва олиб чиқишда қонунчиликка мажбурий риоя қилиниши;

► сертификатни олиш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш ва бошқалар.

Аризани кўриб чиқиш ва сертификатни расмийлаштириш учун БҲМнинг 8 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

✅ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аризани қабул қилинган кундан бошлаб 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқиб, сертификат беради ёки сертификат беришни рад этади.

Сертификатлар реестри “Лицензия” ахборот тизимида электрон шаклда ҳар бир сертификат бўйича алоҳида юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.

Chat