Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14 марта ўқилди

“Овжазсой – Мовий тоғлар”, “Писком”, “Фарғона” миллий табиат боғларини ташкил этиш ва “Поп” миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–109-сон, 25.03.2026 й.) қабул қилинди.


Миллий табиат боғлари ташкил этилади

Қарорга кўра, Тошкент вилоятида қуйидагилар ташкил этилади:

♦ Оҳангарон туманидаги Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг “Овжазсой” участкасидаги 9,2 минг гектар ер майдонида “Овжазсой – Мовий тоғлар” миллий табиат боғи;

♦ Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг 156,7 минг гектар ер майдонида “Писком” миллий табиат боғи.

Фарғона вилояти Ўзбекистон ва Сўх туманларидаги 13,9 минг гектар давлат захира ерлари ҳамда Фарғона ва Қўқон давлат ўрмон хўжаликларининг 8,9 минг гектар ер майдонлари ҳисобига умумий майдони 22,9 минг гектардан иборат “Фарғона” миллий табиат боғи ташкил этилади.

✅ Наманган вилояти Мингбулоқ ва Поп адирликларида 33,6 минг гектар давлат захира ерлари ҳамда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг 91,2 минг гектар ер майдони ҳисобига “Поп” миллий табиат боғи ҳудуди 125,3 минг гектарга кенгайтирилади.

 

“Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–108-сон, 25.03.2026 й.) қабул қилинди.


Аҳоли куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминланади

Қуйидагилар 2026 - 2027 йилларда республикада иссиқхоналар фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди:

♦ Сурхондарё вилояти Шеробод туманида камида 940 гектар майдонда замонавий иссиқхона мажмуаларини жойлаштириш;

♦ энергия тежамкор ва муқобил энергия манбаларига асосланган иситиш тизимлари улушини камида 50 фоизга етказиш;

♦ атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар ташлаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини босқичма-босқич камайтириш.

Қарорга кўра, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида “Сурхон-Агро” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади.

✅ "Сурхон-Агро" зонаси ҳудудида фаолият олиб борадиган иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:

♦ ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилганда 5 йил давомида ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланади;

♦ иссиқхоналарни суғориш ва технологик жараёнлар учун ишлатиладиган оқова ва ерости сувлари учун тўловлардан 3 йил муддатга озод этилади;

♦ аномал совуқ об-ҳаво шароитлари даврида, истисно тариқасида, белгиланган экологик талабларга риоя қилган ҳолда кўмир ёқишга рухсат этилади.

Chat