Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Мобил иловаларда (Click, Paynet) онлайн фирибгарликка қарши талаблар кучайтирилди ва Онлайн молиявий хизматлар энди янада хавфсиз!

  • 21.01.2026
  • 144 марта ўқилди

Мобил иловаларда онлайн фирибгарликка қарши талаблар кучайтирилди


Низомга кўра, мобил иловада рўйхатдан ўтган фойдаланувчи аккаунтига фақат ушбу шахс ёки яқин қариндошларига тегишли бўлган банк ҳисобварағи, банк картаси ва электрон ҳамёнларни бириктириши ҳамда ушбу аккаунт орқали P2P ўтказмаларини амалга ошириши мумкин.

❌ Фойдаланувчининг телефон рақами ва ЖШШИРи мос келиши текширилади ҳамда мослик аниқланмаганда мобил иловада рўйхатдан ўтказиш ва банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди.

Кредит ва тўлов ташкилотлари фойдаланувчиларни биометрик идентификациядан ўтказишда ҳаётийлик факторларини аниқлаши шарт, яъни расм орқали идентификация қилиш мумкин бўлмайди.

Телефонга юборилган 1 марталик СМС хабар 3 маротаба нотўғри киритилганда, фойдаланувчининг мобил иловадаги ҳаракатлари 15 дақиқа давомида вақтинча чекланади;

▶️ Мобил иловадаги аккаунтга бошқа қурилмадан кириш ёки унинг паролини қайта тиклашда ушбу аккаунтга боғланган барча банк карталари мобил иловадан автоматик тарзда чиқариб юборилади.

Шунингдек, ушбу қурилмада банк карталари бўйича молиявий операциялар тарихи ўчириб юборилади. 

☑️ Бунда, банк карталарини бириктириш биометрик идентификациядан ўтказилган ҳолда амалга оширилади

Онлайн молиявий хизматлар энди янада хавфсиз


Низомга кўра, кредит ташкилотлари мижозлар онлайн фирибгарлик ҳолатлари бўйича зудлик билан мурожаат қилиши учун банк картасининг орқа томонида 24 соат ишлайдиган (24/7) алоқа рақамини жойлаштиради;

Банк картаси расмийлаштирилганда ёки бошқа молиявий хизматлар кўрсатилганда тузиладиган шартномалар ва оммавий оферталарда қуйидагилар аниқ белгиланиши шарт:

♦ фойдаланувчига фирибгарлик белгилари аниқланганлиги тўғрисида маълумот берилиши; 

♦ фойдаланувчи қурилмаси йўқолганини ёки унга бегона шахслар томонидан назорат ўрнатилганини билган заҳоти, кечиктирмасдан, аммо 1 кундан кеч бўлмаган муддатда банк ёки тўлов ташкилотини хабардор қилиши;

♦ фойдаланувчи ўз розилигисиз амалга оширилган операцияни аниқлаганидан сўнг 1 кун ичида бу ҳақда кредит ёки тўлов ташкилотига маълум қилиши.

Фойдаланувчи СМС-хабарнома хизматига уланган телефон рақамини ўзгартирган тақдирда кредит ва тўлов ташкилоти унинг аввалги телефон рақамига хизматнинг ўчирилганлиги ва янги телефон рақамига хизматнинг уланганлиги ҳақида СМС-хабарнома орқали хабар беради.

Chat