Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

My.gov сайтида пенсияни нақд пулга ўтказиш хизмати ишга туширилди

  • 21.01.2026
  • 126 марта ўқилди
Эндиликда фуқаролар Пенсия жамғармаси бўлимларига ташриф буюрмасдан, пенсияни онлайн тарзда нақд пулга ўтказишлари мумкин.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида пенсия тўловларини нақд пулга ўтказиш имконияти яратилди.

Бунинг учун ЙИДХПда рўйхатдан ўтиш ва/ёки авторизация қилиш ҳамда сўров юбориш зарур.

Хизматдан фойдаланиш учун қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш шарт эмас.

Бунда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Хизмат ҳақи бепул.

Chat