Тадбир доирасида Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиника ва 3 та жамоат масканида аҳоли диагностикадан ўтказилмоқда. Атиги тўрт кун ичида қарийб 12 минг нафар фуқаро кўрикдан ўтди, шулардан 1 700 дан ортиғи чуқур текширувлардан ўтказилди, 116 нафари эса даволанишга йўналтирилди.
“Миллат саломатлиги — бу барчамиз елкама-елка босиб ўтадиган умумий йўлимиз ва масъулиятимиздир” дейди Саида Мирзиёева.