Ҳукумат қарори (609-сон, 29.09.2025 й.) билан “Ўсимликлар карантини чегара пунктларини карантини остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириш"га доир талаблар тасдиқланди.
Талабларга кўра, карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштириладиган ўсимликлар карантини чегара пунктлари ва унга туташ ҳудудларда ташкил этиладиган божхона терминаллари мазкур Талаблар асосида қурилиши лозим.
Божхона терминалларида ўсимликлар карантини давлат инспектори фаолият юритиши учун қуйидаги хизмат хоналари ташкил этилган бўлиши лозим:
► навбатчи (оператив);
► махсус;
► маиший (хўжалик);
► дам олиш хонаси.
Карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказиш ҳамда божхона расмийлаштирувига қадар сақлаш учун фойдаланиладиган бинолар амалдаги санитария-гигиена ва экологик талабларга жавоб бериши шарт. Жумладан:
► шамоллатиш, ҳавони совитиш ва иситиш ҳамда омборлар фавқулодда ҳолатларда огоҳлантириш тизими билан жиҳозланган бўлиши;
► ёруғлик (табиий ёки сунъий) билан таъминланган бўлиши керак.