Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

ОТМлар суперконтракт миқдорларини эълон қилишни бошлади

  • 26.09.2025
  • 369 марта ўқилди

Олий таълим муассасалари 24 сентябрдан бошлаб суперконтракт миқдорларини эълон қилишни бошлади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қуйида суперконтракт миқдорларини эълон қилган ОТМлар келтирилди. Уларда белгиланган миқдорлар билан ҳаволага кириб батафсил танишиш мумкин:

Давлат комиссияси мажлисининг 22 сентябрдаги тегишли баёни билан 2025/2026-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланганди. Қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ОТМлар ректорлари (директорлари) томонидан базавий тўлов-контрактнинг 3,0 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Янги тартибга кўра:

  • 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;
  • 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,0 баробари;
  • 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,5 баробари;
  • 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 3,0 баробари миқдорида белгиланади. 

2025/2026-ўқув йили қабулида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини 2025 йил 31 октябрга қадар тўлашга рухсат берилади.

Chat