Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Билим ва амалиёт уйғунлиги: "Мадад" ННТ ва Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Институти хамкорлиги!

  • 22.07.2025
  • 69 марта ўқилди
Бугун, 22 июль куни "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятида муҳим воқеа юз берди! Биз Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоладик!

 


Ушбу ҳамкорликнинг асосий йўналишлари: "Мадад" ННТ томонидан: Турли грантлар ва ижтимоий буюртмалар доирасида амалга ошириладиган ҳуқуқий билим ва саводхонликни оширишга қаратилган тадбирларга Институтнинг юқори малакали профессор-ўқитувчилари жалб қилиб борилади. Бу аҳолига кўрсатилаётган юридик ёрдам сифатини янги даражага олиб чиқади! Институт томонидан: "Мадад" ННТнинг масъул ходимлари учун доимий равишда замонавий семинар-тренинглар ўтказиб борилади. Бу эса юристларимизнинг билим ва кўникмаларини мунтазам янгилаб бориш, ҳуқуқий амалиётдаги энг сўнгги ўзгаришлардан хабардор бўлиш имконини беради.


 


Бундай ҳамкорлик аҳолимизга, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган, ногирон фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш сифатини янада оширади. Биз биргаликда юридик саводхонликни кенг тарғиб қилиб, ҳар бир фуқаронинг адолатга эришиш имкониятини кенгайтирамиз! Ишончимиз комилки, бу ҳамкорлик Ўзбекистонда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш йўлида янги, муҳим қадам бўлади.

Chat