Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизими ислоҳ қилинмоқда

  • 16.07.2025
  • 95 марта ўқилди

 


Президент “Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ислоҳотлар доирасида:

  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилди, унинг ахборот соҳасидаги назорат функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги назорат инспекциясига ўтказилди;

  • Оммавий коммуникациялар маркази Президент Администрацияси бўйсунувига ўтказилди;

  • Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотик моддалар ва ўқотар қуролни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;

  • Администрация матбуот хизматининг Медиа маркази негизида ОАВ учун Контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;

  • Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнига Бошқарув самарадорлигини ошириш агентлиги ташкил этилди;

  • Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси эндиликда Администрацияга бўйсунади.

2025 йил 1 сентябрга қадар Ҳукумат қуйидагиларга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиши лозим:

  • бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва бир-бирини такрорловчи назорат функцияларини қисқартириш;

  • қарорлар қабул қилишда шаффофликни ошириш;

  • ҳокимликларнинг ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш.

Chat