"Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш давлат хизматини электрон шаклга ўтказиш белгиланган.
Белгилаб қўйилишича:
- 2025 йил 31 июлга қадар ЯИДХП, Давлат хизматлари марказлари ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси орқали автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш давлат хизмати йўлга қўйилади;
- жисмоний ва юридик шахслар автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш юзасидан ДЙҲХХга анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилиши мумкин.
Қуйидагиларни назарда тутувчи автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқланади:
- автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш юзасидан мурожаат қилиш тартиби;
- автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби.
Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 20 июлга қадар автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон рухсатнома олиш юзасидан электрон мурожаат этиш учун зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўради.