Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бинолар рўйхати

  • 14.07.2025
  • 62 марта ўқилди
ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди

Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг манзили, фотосуратлари ва харитаси билан танишишлари, шунингдек, тест синови ўтказиладиган бинога олдиндан ташриф буюришлари мумкин.


Кириш имтиҳонлари натижаларини билиш


Билим ва малака­ларни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига 2025–2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди. 

Маълумотларда қуйидагилар акс этган:

  • тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг фотосуратлари;
  • ҳудудга кириш жойлари;
  • тест синови ўтказиладиган жой номи;
  • жойнинг аниқ манзили;
  • бино рақами;
  • тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
  • биноларнинг Google харитасидаги жойлашуви (геолокацияси).

Абитуриентлар 12 июль куни соат 12:00 дан 15:00 гача рухсатномаларида кўрсатилган манзилда жойлашган тест синови биноларига ташриф буюришлари ва ўша жойлар билан олдиндан танишиб чиқишлари мумкин.

Манзиллар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг: https://uzbmb.uz/page/test_2025

Chat