Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Madad” ННТ ва Буюк Британия элчихонаси ҳамкорлиги янги босқичда!

  • 09.07.2025
  • 81 марта ўқилди
“Madad” ННТ ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда


“Madad” ННТ ижрочи директори Саидов Шакир Камалович Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси бўлим бошлиғи Хелен Бродрик хоним билан учрашув ўтказди. 
Учрашувда ташкилотнинг амалга оширган ишлари ва 2025 йилга мўлжалланган муҳим янги лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.



✅ Элчихонага тақдим этилган 2025-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш” номли лойиҳа муҳокама қилинди.

✅ Томонлар мамлакатимизда ҳуқуқий хизматлар сифатини ошириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Учрашув икки томонлама самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.




 
Chat