Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди 

  • 09.07.2025
  • 42 марта ўқилди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-219-сон, 07.07.2025 й.) қабул қилинди 

Президент қарори ижроси амалда


Қарорга кўра, 2010 йил 10 декабрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномасига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди. 

Баённома 2024 йил 18 октябрда Москва шаҳрида имзоланган.

Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Chat