Абитуриентлар 30 июль кунига қадар ҳужжат топширишлари мумкин.
Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига онлайн ҳужжат қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатлар 30 июль кунига қадар вазирликнинг расмий платформаси — my.edu.uz орқали қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш учун керакли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар рухсат этилган.