Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Давлат фуқаролик хизмати янги ёндашувлар асосида ташкил этилади

  • 23.06.2025
  • 48 марта ўқилди

“Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.


Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. У қайси жиҳатлари  билан аҳамиятли? — Таҳлил - Халқ сўзи


Фармонга кўра, 2025-2026 йилларда давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этишнинг асосий йўналишлари  белгиланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг доимий ҳамкорлиги асосида давлат хизматида кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизими жорий этилади. 


2026 йил 1 январдан:

давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади;

KPI натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади;


2025 йил 1 августдан республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади.

Иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича “ТОП-100” дастури жорий этилади.

Салоҳиятли ва истиқболли раҳбарларнинг барқарор захирасини таъминлаш мақсадида Миллий кадрлар захираси ҳамда Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади.


2025 йил 1 октябрдан давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади. 


2026 йил 1 январдан Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади.


2025 йил 1 сентябрдан давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.

Chat