Тошкентни қандай яхшилаш мумкин — ҳокимият фуқароларга сўров билан мурожаат қилди
Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ўртасида сўровнома ўтказишга қарор қилди. Бу орқали шаҳар ҳаётини янада қулай қилиш бўйича таклифлар йиғилмоқда.
Бунинг учун шаҳар маъмурияти доимий яшовчи маҳаллий фуқаролардан тортиб, вақтинчалик ишлаш учун келганлар ва хориждан Тошкентга кўчиб келган экспатларгача бўлган турли тоифадаги шахслар учун алоҳида саволлар тузган. Сўровда қатнашиш учун иштирокчилар мос ҳаволани танлаб, анкета тўлдиришлари керак:
Тошкент шаҳар ҳокимиятини қизиқтираётган асосий саволлар қуйидагилардан иборат:
Сизнинг туманда қандай хизматлар етишмаяпти?
Кундалик ҳаётингиз ёки касбий фаолиятингиз учун қандай сервислар керак?
Тошкентда қайси брендлар ёки хизмат турларини кўришни истар эдиз?
Таъкидланишича, тўпланган маълумотлар таҳлил қилиниб, пойтахтни ривожлантиришга қаратилган дастур ва режаларни ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.