Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

  • 18.06.2025
  • 30 марта ўқилди
“Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш” бўйича йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3630-сон, 17.06.2025 й.) 

Уничтожение документов: экологичные способы утилизации архивов - Какие  существуют способы уничтожения документов и какие из них наиболее  экологичные?


Йўриқнома бланкалар тарзидаги ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва уларни йўқ қилиш тартибини белгилайди.

Ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва уларни йўқ қилиш эмитент томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

⇒ ҳужжатли қимматли қоғозлар эмитенти тугатилганда;

⇒ эмитентнинг номи ўзгарганда;

⇒ облигациялар  тўлиқ сўндирилганда;

⇒ ҳужжатли қимматли қоғозларнинг чиқарилиши ҳужжатли шаклдан ҳужжатсиз шаклга ўтказилганда;

Ҳужжатли қимматли қоғозлар йўқ қилиш кўзда тутилган санадан 1 ой олдин эмитент бу тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органни хабардор қилиши шарт.

Ҳужжатли қимматли қоғозлар ёқиб юбориш ёки уларни жисмоний майдалаш йўли билан йўқ қилинади.

Chat