Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини (самосваллардан ташқари) 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда уларга божхона божи ва утилизация йиғимининг 0 ставкалари қўлланилиши белгиланди:
♦ "Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 21, 8701 22, 8701 23, 8701 24);
♦ тўла вазни 15 тоннадан ортиқ ёки юкхонасининг ички ҳажми камида 76 метр куб бўлган ярим тиркамалар (ТИФ ТН коди 8716 39).
✅ Автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилган санадан эътиборан 3 йил мобайнида экспортга реализация қилинганда ва/ёки қайта жиҳозлаш ТИФ ТН коди ўзгаришига олиб келганда, юқорида назарда тутилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда тегишли тўловлар белгиланган тартибда ундирилади.