Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 249 марта ўқилди

Хукумат қарори (310-сон, 12.06.2026 й.) билан "Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида"ги низом тасдикланди.


✅ Низомга кура, фуқаро рўйхатдан ўтказилган ҳудудидан қатъи назар, исталган ҳудуддан субсидия дастури доирасида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиши мумкин.

Ариза берувчи субсидия олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин.

Ариза берувчини баҳолашда куйидагилар тасдиқланиши шарт ҳисобланади:

♦ амалда давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётгани;

♦ давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга эканлиги.

☑️ Субсидия 1 оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 марта берилади.

▶️ Танлов онлайн тарзда ўтказилади.

Бунда мезонларга тўлиқ мувофиқ иштирокчилар орасидан ҳар чорак учун белгиланган квота доирасида 125 нафар ғолиб автоматик тасодифий танлаш имконини берувчи веб-сайтлар (random.org) орқали аниқлаб олинади.

Субсидия ажратиш хабарномасини олган ғолиб уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.

Chat