Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 25 марта ўқилди

Адлия вазирлиги тизими фақат марказий аппарат билан чекланмайди. Унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туман ва шаҳар адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари, архив муассасалари, суд экспертиза маркази, ҳуқуқий ахборот маркази, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази, интеллектуал мулк маркази, давлат нотариал идоралари, юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти, Тошкент давлат юридик университети ва юридик техникумлар киради. Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий ҳокимиятдан мустақил бўлиб, бевосита вазирликка бўйсунади.

Chat