Адлия вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. У давлат хизматларини соддалаштириш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш учун масъул ҳисобланади. Вазирлик давлат хизматлари соҳасида ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари фаолиятини назорат қилади ва улар самарадорлигини баҳолайди. Шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишда аҳоли ва тадбиркорларга ахборот ҳамда маслаҳат ёрдами бериш ҳам ушбу йўналишнинг муҳим қисми ҳисобланади.