Киритилган қўшимчаларга кўра, айрим фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахсларга атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини юритиш бўйича қўшимча мажбуриятлар юклатилди.
Бунда атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига маълумотларни киритмаганлик, тўлиқ киритмаганлик ёки нотўғри маълумот киритганлик учун:
➖ атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима қўлланилиши кўрсатилди.
✅ Шунингдек, қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш, улардан фойдаланиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –
➖ БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
Қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:
♦ махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган экологик ҳуқуқбузарликлар учун;
♦ чиқиндилар тўплаш майдончаларидан ва уларнинг қўриқланмайдиган иншоотларидан чиқиндиларни қонунга хилоф равишда тўплаганлик ва олиб чиқиб кетганлик учун.