Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди:
► муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш ва тўлиқ модернизация қилиш;
► вилоятнинг шаҳар ва туманлари, шу жумладан, Андижон вилояти Андижон тумани Янги Андижон (Бобур) шаҳарчасини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;
► инвесторлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш.
Шунингдек, давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи “Андижон Инвест компанияси” акциядорлик жамияти ташкил этилади.
Вилоят инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси Андижон вилоятини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси деб қайта номланади.