Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 194 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (65-сон, 17.02.2026 й.) билан “Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Низомга кўра, қуйидаги масъуллар томонидан харид учун ариза амалга оширилади:

► илмий лойиҳада – лойиҳа раҳбари;

► илмий мавзуда – илмий бўлинма раҳбари ёки илмий-тадқиқот дастурида тегишли илмий мавзуга раҳбарлик қилиши белгиланган шахс;

► диссертация тадқиқотида – докторантларнинг илмий раҳбари ёки ўзаро келишилган ҳолда илмий даража ва унвонга эга бўлган докторантлар бири.

⏭️ Аризада илмий фаолият йўналишларини кўрсатган ҳолда марказлашган давлат хариди ёки мустақил равишда харид усулларидан бирини амалга ошириш кўрсатилади.

✔️ Ариза, махсус ахборот тизимида маълум бир илмий фаолият йўналишидаги тадқиқотни бажаришга масъул ташкилот раҳбари томонидан келишилгач, юборилади.

Агентлик қабул қилинган аризалар бўйича шакллантирилган буюртмаларни 10 иш куни ичида белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича маъқулланган аризалар махсус ахборот тизими орқали Харид комиссиясига юборилади.

Chat