Фармонга кўра, маҳаллани ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
► маҳаллаларда 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш орқали қўшимча 100 мингта янги иш ўрнини яратиш;
► маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштиришга 20 трлн сўм маблағ йўналтириб, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш.
✅ Қуйидагилар касбларни ривожлантириш бўйича устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
♦ 2026/2027 ўқув йилидан 7 та ҳудудда илғор касбий маҳорат техникумларида “Касблар шаҳарчалари”ни ташкил этиб, улар орқали мактаб ўқувчиларини замонавий касбларга йўналтириш;
♦ 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиётини йўлга қўйиш;
♦ ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш марказларини ташкил этиб, меҳнат бозорида тан олинадиган сертификат беришни жорий этиш.