Шрифт ўлчами
Кўриниш
“2025-2026 йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (691-сон, 04.11.2025 й.) қабул қилинди.
Қарор билан “2025-2026 йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди.
Унда қуйидагилар назарда тутилди, жумладан:
♦ ҳар йили октябрнинг 1-ҳафтасида Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталигини ўтказиб бориш;
♦ ҳар йили октябрь ойида қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган республика даражасида илмий-амалий конференциялар ташкил этиш;
♦ Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фаолиятини янада такомиллаштириш.
Қарорга кўра, ўқувчи ёшлар ва талабалар иштирокида қатағон қурбонлари таваллуд топган масканларда “Юрт ва миллат фидоийлари ёддан чиқмаслар” мавзусида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилади.