Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 56 марта ўқилди

Президент қарори (ПҚ–327-сон, 03.11.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди. 

Қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари ўқишни битиргандан сўнг офицер лавозимларида 5 календарь йил давомида хизматни ўтамаганда, улардан ўқитиш учун сарфланган маблағлар ундириб олиниши белгиланди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, фуқаролар олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан сўнг 5 календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўташи, хизматни ўтамаганда ўқитиш учун сарфланган маблағларни Давлат бюджетига қайтариши лозимлиги белгиланган. 

Шу билан бирга бугунги кунда олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари нафақат ҳарбий хизматчи бўлиб, балки ходим сифатида ҳам хизматни ўташ учун бошқа вазирлик ва идораларга юборилаётгани сабабли ушбу битирувчиларнинг ходим сифатида 5 календарь йил давомида хизматни ўташга мажбурлигини қонунчиликда белгилаш зарурати юзага келган.

Chat