Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 72 марта ўқилди

Қарорга кўра, чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартибининг амал қилиш муддати 2030 йил 31 декабргача узайтирилади.

Наслдор 1 кунлик жўжалар импорти учун белгиланган субсидия 2026 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида ушбу наслдор бир кунлик жўжалар харид қилинганда ажратилади.

2026 йил 1 январдан 2027 йил якунига қадар тирик йирик шохли қорамол (ТИФ ТН бўйича коди 0102) ва тирик қўй ва эчкиларни (ТИФ ТН бўйича коди 0104) импорт қилишда:

► ҳисобланган ҚҚСни 180 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилади;

► тўланган ҚҚСнинг ўрнини қоплаш (қайтариб бериш) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

2026 йил 1 январдан:

➖ ветеринария рухсатномаси ва сертификати 2 баравар қисқартирилган муддатда кўриб чиқилади.

➖ чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга озуқабоп экинларни етиштириш учун электрон онлайн аукцион савдолари орқали ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш тўловларини 5 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Chat