Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 92 марта ўқилди

Фармонга кўра, қуйидагилар қайта ташкил этилади:

♦ Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш этиб;

♦ Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги этиб;

♦ Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мазкур соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш 1- ва 2-даражали стратегик режалаштириш ҳужжатлари лойиҳаларини уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади. 

Бунда маъқулланган лойиҳалар кўриб чиқиш учун Президентга киритилади.

Chat