Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13 марта ўқилди
Ҳукумат қарори (631-сон, 08.10.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги "Яшил ташаббуслар"ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 

Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги "Яшил ташаббуслар"ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади, жумладан:

► ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш;

► ёшларнинг экологик тоза технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил энергия манбаларидан фойдаланиш каби экологик лойиҳаларини қўллаб қувватлаш;

► мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлашда ёшлар иштирокини кучайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш; 

► ёшларнинг дарахт кўчатларини экиш ва парваришлаш каби экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан унинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида фойдаланилади.

Chat