Шрифт ўлчами
Кўриниш
Низомга кўра, кафолатлар бериш ташкилоти молиявий маблағлар ва кафолатлар ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ҳамда муаммоларни дастлабки босқичда аниқлаш мақсадида кредит ташкилотлари ва кафолат портфели кесимида камида ҳар ойда таҳлил ўтказиши керак.
Ташкилотнинг таваккалчиликларни бошқариш тузилмаси қуйидагилардан ташкил топиши лозим:
▪️ кузатув кенгаши;
▪️ ижро этувчи орган;
▪️ таваккалчиликларни бошқариш бўйича тегишли таркибий бўлинма;
▪️ таваккалчиликларни бошқаришга масъул бўлган бошқа бўлинмалар.
Ташкилот активларни сифатига кўра таснифлайди ва улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар яратади.
Ташкилот капиталининг етарлилик коэффициенти унинг жами хусусий капиталининг жами активларига нисбати орқали ҳисобланади ва ушбу коэффициент 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.