Шрифт ўлчами
Кўриниш
▪️ ногиронлиги бўлган шахслар;
▪️ оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар;
▪️ Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари;
▪️ муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар;
▪️ ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар.
Бунда мажбурий захиралаш:
▪️ ходимлар умумий сонининг 3 фоизидан ошмаслиги зарур;
▪️ ходимлари сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан қўлланади.
Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади. Бунда:
▪️ ишсизлик нафақаси сўнгги 5 йилда камида 18 ой ишлаган шахсларга меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг улар 6 ой ичида мурожаат қилганда, уларнинг охирги 18 ойлик ўртача иш ҳақи ҳисобидан 3 ой давомида тўланади;
▪️ 1-ойда ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўланади;
▪️ 2- ва 3- ойларда эса ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўланади.
Ишсизлик нафақасини такроран белгилашда дастлабки тайинланган нафақани олиш муддати тугагандан сўнг қўшимча равишда камида 12 ойлик иш стажи талаб этилади.