Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 69 марта ўқилди

шуни ёзувларсиз минималистик стильда чизиб бер

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олсангиз нафақат имтиҳон топшириш, балки ўқиш харажатларингиз ҳам қоплаб берилишидан хабардормисиз?

Мурожаатлар қабул қилинади:

- давлат хизматлари марказлари;

- Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали.

Ариза берувчилар тоифаси: имтиҳон топшириш пайтида ўттиз бир ёшга тўлмаган жисмоний шахслар.

Ваколатли орган: Ёшлар ишлари агентлиги.

Хизматдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

- имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси;

- махсус сертификат;

- ўқув маркази ва аризачи ўртасида тузилган икки томонлама шартнома нусхаси.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: бепул.

Эслатма: компенсация тўловини олиш учун махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида мурожаат қилиш лозим.

Chat