Шрифт ўлчами
Кўриниш
“Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3650-сон, 17.07.2025 й.).
Низомга кўра, иш вақтининг нормал давомийлиги 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ишларни бажариш жойи хизмат кўрсатилаётган асосий иш жойидан ташқарида бўлса, мазкур тоифадаги ходимларнинг 24 соатда босиб ўтган йўлининг 8 соати бевосита уларнинг иш вақтига қўшилади.
Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг иш вақтига қуйидагилар киради: