Шрифт ўлчами
Кўриниш
Қонунчиликка мувофиқ, давлатнинг номи қуйидаги юридик шахсларга берилади:
Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис палаталари, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолияти ташкил этиладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;
республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмалари;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларининг Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 февралдаги 65-сон қарори