Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 62 марта ўқилди

Правда ли, что узбекистанцам стали чаще аннулировать результаты IELTS? Что  говорят официально? – Новости Узбекистана – Gazeta


Ўзбекистонда 11 июлдан бошлаб IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш (paper based) имконияти бутунлай бекор қилинади. Эндиликда тест фақат компьютерда топшириладиган бўлади. Бу ҳақда IDP тест маркази хабар берди.

10 июл куни бўлиб ўтадиган имтиҳонлар қоғозда ишлаш амал қиладиган сўнггиси бўлади. Юқоридаги ўзгариш IDP, British Council, Cambridge University Press & Assessment имтиҳонларига ҳам амал қилади. Қоғозда топшириш бекор қилиниши оператив сабаблар билан изоҳланмоқда. Шу сабабли, Edu-Action Exams маркази 10 июлдан кейинги имтиҳонлар учун рўйхатдан ўтганларга иккита вариантни таклиф этади. Сабаби уларнинг регистрацияси автоматик тарзда бекор қилинади.

IELTS имтиҳони форматини компьютер шаклига бепул ўтказиш

⇒ Пулни тўлиқ қайтариш.

Сўнгги ойларда қоғозда топшириладиган IELTS имтиҳонларининг “жавоблари тестдан олдин тарқаб кетган” ҳолатлар кузатилганди. Шу сабабли IDP тест маркази 7 июнь куни бўлиб ўтган имтиҳон жавобларини қайта текширганди. Улар ичидан ишончли бўлмаган натижалар ажратиб олиниб алоҳида текширишга юборилганди. Одатда компьютерда топшириладиган IELTS жавоблари 1-5 кун ичида, қоғозда топширадиганларники эса 13 кун ичида эълон қилинади. Бироқ 7 июн куни топширганларнинг натижаси 24 июнь куни чиққан эди.

IELTS — инглиз тилини билиш даражасини аниқловчи халқаро тест тизими. Ҳар йили бутун дунё бўйича 4 миллиондан ортиқ киши бу имтиҳонни топширади. IELTS олий таълим ва глобал миграция учун инглиз тилини билиш бўйича дунёдаги энг машҳур тест ҳисобланади.

У бутун дунё бўйича 140 дан ортиқ давлатдаги 12 500 дан ортиқ ташкилот томонидан эътироф этилган. Имтиҳон тинглаб тушуниш (Listening), ўқиш (Reading), ёзиш (Writing) ва гапириш (Speaking) кўникмаларини баҳолайди.

Chat