Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10 марта ўқилди

Ўзбекистонликлар энди ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаши мумкин. Чора фирибгарлик ва бошқа номақбул омиллардан ҳимояланишга ёрдам беради.

Карты на стол. В ночь на 6 марта Visa и MasterCard одновременно объявили о  приостановке работы в России. Что делать и как с этим быть — Новая газета


Ўзбекистонда 6 июндан бошлаб “Кредит битимини тузиш тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни реестрга киритиш ёки ундан чиқариш тўғрисида”ги хизмат йўлга қўйилди.

Янгилик фуқароларга ўзларига билдирмасдан кредит расмийлаштирувчи фирибгарлардан ҳимояланиш имконини беради. Жисмоний шахслар ўзларига билдирмасдан кредит битимларини тузишни тақиқлаш тўғрисидаги аризани кредит бюросига мурожаат қилган ҳолда бепул беришлари мумкин.

Маълум қилинишича, келгусида ушбу хизмат давлат хизматлари маркази ва ЯИДХПда пайдо бўлади. Ариза бериш фуқарони автоматик равишда махсус реестрга киритади. Барча банклар, микромолия ва кредит ташкилотлари ҳар қандай кредит битимини тузишдан олдин мижознинг ушбу рўйхатда мавжудлигини текширишлари шарт.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кредит бўйича гаровни олиб қўйиш шартлари ўзгарганди. Янги тартиб қарздорлик уч ойдан кўп бўлмаган муддатга кечиктирилган тақдирда ишлайди.

Chat