Шрифт ўлчами
Кўриниш
Қарз вақтида тўланмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ўша ҳудуддаги банк ставкаси бўйича фоиз тўланади. Агар шартномада бошқача фоиз назарда тутилган бўлса, шартномадаги миқдор қўлланилади. Масалан, банк фоизи 14 бўлса, шартномада 20 кўрсатилса, 20 фоиз қўлланилади.
Қарзни бўлиб-бўлиб қайтариш белгиланган бўлса, қарздор навбатдаги тўлов муддатини бузса, қарз берувчи қарзнинг қолган барча қисмини фоизлар билан муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Қарз бўйича маъмурий ёки жиноят иши қўзғатилмайди
Қарз берувчи қарзни вақтида қайтариб ололмаганида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши керак.
Чунки бу фуқаролик-ҳуқуқий муносабат, Сиз ўз ихтиёрингиз билан пул бергансиз. Мазкур органлар фақат Сизга судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириши мумкин.