Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 66 марта ўқилди

Абитуриент қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • тест топшириқлари китобидан қоралама сифатида фойдаланиш;
  • тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажариш, ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ назоратчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб кетиш.

Абитуриент қуйидагиларга мажбур:

  • тест синовлари ўтказиладиган куни бинога белгиланган вақтда келиш (абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан);
  • шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириш;
  • тест материаллари нуқсонсизлигини текшириш ва нуқсон борлиги аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериш;
  • жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаш;
  • тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш.

Абитуриент қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:

  • жавоблар варақасини ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдириш;
  • жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;
  • жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдириш;
  • белгиланган вақт тугагунигача тест топшириқларини бажариб, жавоблар варақасининг мос тартиб рақамидаги тегишли доирачаларини бўяб, тест топшириқлари китобини ва унга мос бўлган жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш.
Chat