Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 56 марта ўқилди

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат:

  • 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;
  • 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;
  • 1-даражали адлия маслаҳатчиси;
  • 2-даражали адлия маслаҳатчиси;
  • 3-даражали адлия маслаҳатчиси;
  • 1-даражали юрист;
  • 2-даражали юрист;
  • 3-даражали юрист.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.

Chat