Шрифт ўлчами
Кўриниш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга қуйидаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри” га кириш учун ариза бериш
2024 йил 1 апрелдан бошлаб «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилди.
Савол: Й. исмли шахс “Ижтимоий ҳимоя ягона тизими” қандай тизим эканлиги ва унинг қанақа ижобий томонлари борлиги ҳақида тушунтириш беришни сўради.
Жавоб: “Ижтимоий ҳимоя ягона тизими” – ижтимоий ҳимояни амалга ошириш учун инсон омилисиз оиланинг (фуқаро) ижтимоий ҳимояга муҳтожлигини ўзи аниқлайдиган, ижтимоий ҳимояни амалга оширадиган ва уни назорат қиладиган, харажатлар ҳисобини юритадиган автоматлашган ахборот тизимидир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ушбу ахборот тизимининг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланади.
Мазкур ахборот тизими тажриба - синов тариқасида Сирдарё вилояти ҳудудида 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб ишга туширилган ва 2021 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида ишламоқда.
Ҳозирда бу тизим орқали 21 вазирлик ва идоранинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида электрон алмашув асосида 40 дан ортиқ турдаги маълумот олинмоқда.
Ушбу тизимнинг афзаллиги шундаки, биринчидан, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоядан фойдаланишлари учун зарур маълумотлар автоматик тарзда йиғилади ва бу борада фуқаролар сарсон бўлишининг олди олинади.
Иккинчидан, кам таъминланганликни эътироф этиш ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш ёки рад этиш жараёни максимал даражада шаффофлашади. Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор фақат ушбу ахборот тизими томонидан (унга киритилган мезонлар асосида) қабул қилинади, бунда ҳеч қандай инсон омили мавжуд бўлмайди.
Учинчидан эса, ушбу тизим кўрсатилаётган ижтимоий ҳимоя чораларининг маълумотлар базасига айланади ва ушбу база орқали автоматик тарзда барча ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш имконини беради.