Шрифт ўлчами
Кўриниш
Барча ходимларга иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаган йиллик меҳнат таътиллари берилади.
Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:
Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонунчиликка мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин.
Қўшимча манбалар:
Қўшимча таътиллар:
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.
Корхоналарда қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари тармоқ келишувлари, жамоа шартномаси билан (агар улар тузилмайдиган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб иш берувчи томонидан) белгиланади.
Қўшимча таътил муддати, алоҳида меҳнат шароитлари учун уларни тақдим этиш шартлари ва тартиби, ўта зарарли ва оғир иш шароитлари ҳақидаги маълумотларни бу ерда олиш мумкин.
Йиллик асосий ва қўшимча таътилларни жамлаш тартиби:
Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш тартиби:
Таътиллар учун ҳақ тўлаш: