Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 21137 марта ўқилди

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИ УЧУН  ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАРНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР


«Мурувват» болалар интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.

Қуйидаги ҳолларда болалар қабул қилинади:

«Мурувват» болалар интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар қуйидаги ташхислар билан қабул қилинади:

  • мўътадил даражадаги ақлий заифлик;
  • оғир даражадаги ақлий заифлик;
  • чуқур даражадаги ақлий заифлик;
  • болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга қабул қилишга тўсқинлик қилувчи гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар церебрал фалажлиги;
  • интеллектнинг қўпол бузилишига олиб келган болалар шизофренияси;
  • деменция.

Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

«Мурувват» болалар интернат уйларига юборишга қарши кўрсаткичлар
  • тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, номозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
  • беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва ҳулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
  • улар билан касалланганда болани умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш мумкин бўлган ҳар қандай руҳий касалликлар;
  • жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
  • юқумли тери ва соч касалликлари;
  • ўткир юқумли касалликлар;
  • салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
  • таносил касалликлари.

«Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар ҳудудий даволаш профилактика муассасаларига юборилади.

  • «Мурувват» болалар интернат уйларига юбориш, шунингдек, биридан иккинчисига ўтказиш Агентликнинг Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссияси қарорига мувофиқ ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.
  • Ногиронлиги бўлган болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилиш Қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ ота-оналар (васийлар ёки ҳомийлар, фарзандликка олувчилар) ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори ўртасида тузиладиган беғараз шартнома асосида амалга оширилади.
  • «Мурувват» интернат уйлари фаолияти Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан мувофиқлаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1003" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Chat

Ҳуқуқий ёрдам керакми?

Ҳуқуқий маслаҳат керакми бизга ёзинг!