Sayt ishlamayabdi
Yoʻq
Ассалому Алайкум! Менга туман ҳокимининг қарори билан 2013 йилда Ўрдакхона,омборхона ва ховуз қурилиши учун 0,7 га ер майдони ажратилган. 2021-2024 йиллар учун менга Навбаҳор туман солиқ инспекцияси томонидан 85 млн сўм солиқ тўловномаси келди, солиққа бориб суриштирганимда Кадастр ҳужжатида қишлоқ хўжалигига мулжалланмаган ( яъни мудофаа, темир йўл, транспорт ) бошқа мақсадларда фойдаланиш тўғрисидаги ер тоифасига ўтказилиши сабабли катта миқдорда солиқ чиққанлиги аниқланди. Шундан кейин ушбу кадастр ҳужжатидаги ер тоифасини ўзгартириш юзасидан Навоий туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилдик. Суд ушбу ҳолатни ҳар томонлама кўриб чиқиб 08.11.2024 йилда 5-2101-2405/672-сонли ҳалқилув қарорига асосан ер тоифасини ўзгартириш бўйича қарор чиқарди ва ушбу қарорга асосан ер тоифаси қишлоқ хужалиги тоифасига ўтказилиб кадастр томонидан ҳужжатлар ўзгартириб берилди. Бугунги кунда Навоий вилоят прокуратураси томонидан юқоридаги суд қарорини бекор қилиш юзасидан 22.04.2025 йилдаги №31/672-25-сонли протест кассация тартибида киритилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб ушбу иш юзасидан фаолиятимни қай тартибда юритиш юзасида, менга ҳуқуқий маслаҳат берсангизлар
Qani javob?
Siz bilan qanday boglansam boladi
Йўқ Йўқ