Huquqiy maslahat - bepul,tezkor, hammaga!

Madad NNTda muhim hamkorlikka asos solindi!

  • 15.08.2025
  • 10 marta o'qildi

Бугун Мадад ННТ биносида Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси раҳбари Фаррух Фахриддинович ва уюшма вакиллари билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими ўтказилди.

Мазкур тадбирда Мадад ННТ ташкилотининг асосий йўналишлари таъкидланди.

Шунингдек, Миллий Иқтисодий Ҳамкорлик Уюшмасининг келажаги порлоқ эканлиги, иқтисодиётимизни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида улкан ишларни амалга оширишига ишонч билдирилди. 

Бу ҳамкорлик нафақат икки ташкилотнинг умумий мақсадлари, балки мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга бўлган интилишининг ҳам ёрқин намунаси эканлиги қайд этилди. 

Меморандумнинг асосий мақсади – тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар ва тадбиркорларга, шунингдек, чет элда фаолият юритаётган юртдошларимизга ҳуқуқий маслаҳат ёрдамини кўрсатиш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий саводхонликларини оширишга қаратилган қатор ташаббусларни биргаликда ҳаётга татбиқ этиш имконини беришдир.

Ишончимиз комилки, бугунги қадам келажакдаги муваффақиятли лойиҳаларимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади. 

Chat